Январ 21, 2024 12:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Сенати: Ўзбекистон ва Эрон маҳкумларни топширишда ҳамкорлик қилади
    Ўзбекистон Сенати: Ўзбекистон ва Эрон маҳкумларни топширишда ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Сенати ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартномани (Теҳрон, 2023 йил 18 июн) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Мазкур шартноманинг ратификация қилиниши жиноят содир этиш натижасида озодликдан маҳрум этилган Ўзбекистон ва Эрон фуқароларига суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташлари учун ҳуқуқий асос ва маҳкумларни топшириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш имкониятини яратади.

Кун сайтининг хабар қилишича, шартнома 2023 йил 18 июн куни президентининг Эронга расмий ташрифи давомида имзоланган эди.

Ҳужжатга асосан, мазкур шартномани ратификация қилиш орқали унинг кучга кириши маҳкумларни топшириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани шакллантириб, икки давлат ваколатли органларининг ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини оширади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Олдинроқ Италия билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинанди.

Ёрлиқ