Пекинда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Январ 24, 2024 17:33 Asia/Tashkent
Бугун Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди
Аниқ сайтининг хабар қилишича, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди.
Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради.
Фахрий қоровул бошлиғи Президентимизга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралари бошланди.
Ёрлиқ