2023-йилда 714,2 минг россияликлар сайёҳлик мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди
(last modified Tue, 30 Jan 2024 07:24:30 GMT )
Январ 30, 2024 12:24 Asia/Tashkent
  • 2023-йилда 714,2 минг россияликлар сайёҳлик мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди
    2023-йилда 714,2 минг россияликлар сайёҳлик мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди

2023 йилда Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида ташриф буюрган россияликлар сони ўтган йилга нисбатан 25,8 фоизга ошиб, 714,2 минг кишини ташкил этди.

Ўзбекистон Статистика агентлиги матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, туризм статистикасини тузишда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти тавсияларидан фойдаланилади.

Туризм мақсадларига қуйидагилар киради: дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, таълим, хизмат сафарлари, қариндошларни йўқлаш, даволаниш ва тижорат мақсадлари деб айтилган хабарда.

Аввалроқ агентлик 2023 йилда Ўзбекистонга хорижий сайёҳларнинг умумий оқими 2022 йилга нисбатан 27 фоизга ошиб, 6,6 миллион кишини ташкил этгани ҳақида хабар берган эди.

РИА Новости агентлигининг Россия Федерациясидан туристлар оқими динамикаси ҳақидаги сўровига жавоб берар экан агентлик вакили “2023 йилда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга туризм мақсадида 714 282 киши келган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 567 725 кишини ташкил қилди”, деди.