Январ 30, 2024 14:41 Asia/Tashkent
  • Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон расмийларининг маслаҳатшувлари ўтказилди
    Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон расмийларининг маслаҳатшувлари ўтказилди

Тошкентда Ўзбекистон ТИВ биносида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Эрон делегацияларига Ўзбекистн ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев  Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Али Боқирий Каний раислик қилдилар.

Эрон ва Ўзбекистон ТИВ лари ўртасида бўлиб ўтган ушбу маслаҳатлашувлар доирасида томонлар икки томонлама ҳамкорликни ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликни  кенгайтиришнинг қандай ва устувор йўналишлари  масалаларини муҳокма қилишди.

Эрон ва Ўзбекистон расмийлари учрашувларида ўзаро савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш, транспорт -коммуникация соҳаларида ўзаро ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш муҳимлиги ҳам таъкидланди.

Учрашувда икки мамлакат парламентлар мулоқотини ривожлантириш, икки томонлама алоқаларининг шартномавий -ҳуқуқий асосларини кенгайтириш ҳамда турли даражадаги бўлажак маросимлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Эрон ва Ўзбекистон расмийлари маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш хусусан илмий ва илмий муассасалар ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш, санъат, адабиёт ва таълим соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳалар ташкил этишдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдириб, халқаро ва минтақавий  кун тартибидаги айрим масалаларни муҳокама қилдилар.

Ёрлиқ