феврал 04, 2024 12:24 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Тошкентдаги элчисини тайинлади
    Толибон ҳаракати Тошкентдаги элчисини тайинлади

Толибон муваққат ҳукуматининг кон ва нефт вазири Шаҳобиддин Диловарнинг ўғли Кобулдаги бу ҳаракатнинг Ўзбекистондаги элчихонасига раҳбарлик қилади.

Эрон  телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча,  Толибон ҳукуматининг кон ва нефт вазири Шаҳобиддин Диловарнинг ўғли Мағфуриллоҳ Шаҳоб  бу ҳаракатнинг Тошкентдаги элчиси этиб тайинланди.

Толибон элчихани очилиш маросимида  Мағфирулоҳ Шаҳоб элчихона масъулиятини ўз зиммасига олиш жараёнини шуначаки вазифаси топшириш сифатида атаб Толибон ва бошқа ўртасида тафовутлар бор аммо бу фарқла доирада  бўлиши керак деб изоҳлади.

Бунгача Аҳмад Холид Аламий Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасини  бошқарганди.

Ўзбекистондаги Афғонистон элчихонасининг Толибон ҳаракатига топширилиши бу ҳаракатнинг Хитойдаги  элчиси бу мамлакат президентига расмий маросимида ишонч ёрлиқларини топширганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.

Ёрлиқ