Ўзбекистонликлар Озарбойжон республикасида рўйхатдан ўтмасдан 15 кунгача яшаш мумкин
Гшундай қоида Ўзбекистонга келган озарбойжонликлар учун ҳам амал қилади. Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 22 августда Бокуга ташрифи вақтида имзоланган тегишли ҳужжат 2024 йил 15 январдан кучга кирган.
Кун сайтининг Ўзбекистон ТИВ га таяниб хабар қилишича, 1997 йил 18 июнда имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Озарбойжон ҳукумати ўртасида икки давлат фуқароларининг визасиз сафар қилиши тўғрисидаги битимга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақидаги баённома кучга кирди.
Баённома икки давлат фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, унда Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси ҳудудига кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ваколатли органларда рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилиши белгиланган.
Мазкур баённома 2023 йил 22 августда Озарбойжон республикасининг Боку шаҳрида имзоланиб, 2024 йил 15 январда кучга кирган.