феврал 18, 2024 12:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда
    Ўзбекистонда газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлактада автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда деб хабар қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича Ўзбекистон ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатилмоқда.

“Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда”, — дейилади хабарда.

АГТКШлар фаолиятига киритилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда республикадаги барча бензин “заправка”ларга автобензин маҳсулотларини қўшимча миқдорларда етказиб берилади.

“Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вазият барқарорлашгунга қадар имкон қадар тежамкорликка риоя қилишларини сўраймиз”, — дея қўшимча қилинган хабарда.

Газ заправкалар иш тартибида ўзгаришлар кузатилса маълум қилинади.

Тошкент ҳокимлиги 18 февраль куни аҳолини 12 соат давом этадиган кучли қор ёғишидан огоҳлантирди. Қайд этилишича, ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошади. Шу муносабат билан, заруратсиз уйдан чиқмаслик, шахсий автомобиллардан фойдаланишни минималлаштириш ва ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилди.

Ёрлиқ