Ўзбекистоннинг "Алишер Навоий" номидаги жамғармаси аъзолари Муқаддас Машҳадга келдилар
(last modified Sun, 18 Feb 2024 09:01:21 GMT )
феврал 18, 2024 14:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг
    Ўзбекистоннинг "Алишер Навоий" номидаги жамғармаси аъзолари Муқаддас Машҳадга келдилар

Ўзбекистоннинг Амир Алишер Навоий номидаги халқаро жамғармаси профессор-ўқитувчилари Ислом алоқалари жамғармасига ташриф буюришди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Машҳаддаги Остон Қудс Разавий  исломий тадқиот фондиининг доимий кўргазмасини бориб кўриш чоғида ўзбекистонлик делегацияси аъзолари бу тўпламдаги илмий-тадқиот фаоиляти ҳамда бу марказнингг нашр этилган асарлари билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон тадқиқотчиларни Машҳадга ташрифида Машҳаддаги Остони Қудс Разавий исломий тадқиқот жамғармаси насабнома гуруҳи директори доктор Ризоий Бурчакий ҳам бу марказнинг  рижол/шахсият/, насабнома ва Содот йўналишида чоп этилган асарлар ҳақида маълумот берди шунингдек Марказий осиёлик зиёратчиларнинг зиёратгоҳида бўлиши ҳақидаги ҳужжатлар илмий тадқиқот лойиҳаси бўйича маъруза ҳам тингланди.

Остон Қудс Разавий ҳам темурийлар ҳудуди соҳасида олиб борилган қўлёзмалар ва тадқиқотлар ҳамда  фонд ва бошқа муассалар ўртасида илмий алмашинуви тарихи мазкур йиғилишда бу марказ тадқиқотчиси Ризо Нақдий кўтарган бошқа масалаардан бўлди.

Бу жамғарманинг бошқа тадқиқотчиларидан бири Беҳзод Неъматий мазкур марказда темурийлар даврига оди асарларга эътибор қаратиб, нашр этилган санъат ва меъморчилик соҳасида олиб борилган тадқиқотлар билан таништирди.

Эроннинг Хуросони Разавий виляотидаги Остон Қудс Разавий  ислом тадқиқотлар жамғармасининг тарихи шу марказнинг нашр этилгани ва жамғарма томондан нашр қилинган баъзи нафис асарларнинг тақдимоти мазкур учрашдувда кўтарилган бошқа мавзулар сирасидан эди.