Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси билан Ўзбекистонда дизел нархи 15 фоизга арзонлаштирилди
(last modified Mon, 19 Feb 2024 07:33:53 GMT )
феврал 19, 2024 12:33 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси билан Ўзбекистонда дизел нархи 15 фоизга арзонлаштирилди
    Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси билан Ўзбекистонда дизел нархи 15 фоизга арзонлаштирилди

Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖга биржа савдоларига қўйилаётган дизель ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтириш бўйича кўрсатмалар берган.

Спутник сайтининнг хабар қилишича бу кўрсатмалар ортидан, Ўзбекистонда дизель нархи 15 фоизга арзонлаштирилди.

"Жамият томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро заводида синтетик дизель ёнилғиси компонентини компаундлаш орқали ишлаб чиқарилган дизель ёнилғисининг нархлари ЭКО дизель ёнилғиси нархига нисбатан 15 фоизга арзонлаштирилди", — дейилади хабарда.

Бугундан жамиятга қарашли барча нефт база омборларидан YEVRO-5 SSDF русумли дизель ёнилғиси бир тоннаси 11 608 190 сўмдан арзонлаштирилган нархларда биржа савдоларига жойлаштирилди.