Фарғонадаги заправкадаги портлаш оқибатида 4 киши қурбон бўлди
-
Фарғонадаги заправкадаги портлаш оқибатида 4 киши қурбон бўлди
Фарғонада заправкадаги портлаш оқибатида шифохонага ётқизилган жароҳат олганлардан 4нафари вафот этди.
Газета сайтининг хабар қилишича, Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, 5 киши қамоққа олинди. Аввалроқ ҳодиса сабаб бир киши вафот этгани ва тўрт киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
Фарғона Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига таяниб Газета сайтининг хабар қилишича, Фарғонада заправкадаги портлаш оқибатида яна 4 кишининг ўлгани тасдиқланди.
Қайд этилишича, Petrolium пропан газ қуйиш шохобчасида 5 метр куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиққан. Оқибатда газ моддаси ташқарига сизиб чиққан, сўнгра портлаш ва ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида аввалроқ бир киши вафот этгани, тўрт киши жароҳатлангани ва яна саккиз киши тиббий назорат остига олингани хабар қилинганди. ИИБга кўра, шифохонага ётқизилган беморлардан 4 нафари кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди ҳамда 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. 5 киши процессуал тартибда қамоққа олинди.