март 04, 2024 12:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича бир нечта мамлакат билан музокара ўтказди
    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича бир нечта мамлакат билан музокара ўтказди

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида бир нечата давлат билан музокараларни якунлади, ва улардан аксарияти бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколларни имзолади.

Газета.uz»нинг Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев матбуот хизматига таяниб,  хабар қиишича, 26 февраль куни президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов Япония ташқи ишлар давлат вазири Тсужи Киото ва Доминикан Республикасининг ЖСТ ва ЮНКТАД даги доимий вакили Хосе Санчес Фанг билан протоколларни имзолади.

Шу тариқа Ўзбекистон ЖСТга аъзо бу давлатар билан музокараларни якунлади. Ушбу 11 давлатдан 9 таси билан бозорга чиқиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш бўйича протоколлар имзоланган, 2 та давлат (Шри-Ланка ва Таиланд) билан протокол лойиҳасини келишиш жараёнлари бошланган.

Ўзбекистон билан бу борадаги музокараларни биринчи бўлиб ўтган йилнинг апрель ойида Грузия якунланган. Ноябрь ойида уч давлат — Туркия, Мўғулистон ва Саудия Арабистони билан протоколлар имзолангани хабар қилинган эди.

Ёрлиқ