Ўзбекистон ва АҚШ ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар ўтказдилар
(last modified Fri, 20 Dec 2024 09:59:51 GMT )
декабр 20, 2024 14:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва АҚШ ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар ўтказдилар
    Ўзбекистон ва АҚШ ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар ўтказдилар

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш доирасида бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протокол имзоланди

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов Ўзбекистон 2026 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун саъй-ҳаракатларни кучайтиришини ваъда берди.

Хабарда айтилишича, бугун, 2024 йил 19 декабрь куни, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш доирасида бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протокол имзоланди.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун аризани 1994 йилда топширган эди. 1998 йилда Тарифлар ва савдо бўйича Бош келишувда кузатувчи мақомини олди. Шундан сўнг музокаралар бир неча йилга тўхтатиб қўйилди.