Тошкентда Эрон элчиси ва Ўзбекистон энергетика вазирининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Mon, 04 Mar 2024 08:21:57 GMT )
март 04, 2024 13:21 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Эрон элчиси ва Ўзбекистон энергетика вазирининг учрашуви бўлиб ўтди
    Тошкентда Эрон элчиси ва Ўзбекистон энергетика вазирининг учрашуви бўлиб ўтди

Эроннинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон энергетика вазири билан учрашиб, икки томонлама ва турли иқтисодий алоқаларни кучайтириш масаласи юзасидан фикр алмашди.

Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг Тошкектидаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан учрашди.

Ўзбекистон  энергетика вазири Эрон ва Ўзбекистон англашувини амалга ошириш ва иқтисодиётнинг турли соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.  

Эрон товарларининг рақобатдошлаши ва сифатини тушунтирар экан, Эрон компанияларининг Ўзбекистоннинг муҳандислик-техник хизматлари лойиҳаларини амалга оширишдаги юқори салоҳиятини ҳам тушунтирди.

Қолаверса, учрашувда Ўзбекистон Энергетика вазири ва унга ҳамроҳ бўлган делегациясининг 1402-йил 13 -16 исфанд кунлари Теҳронга ташрифи имкониятларидан максимал даражада фойдаланиш режалари муҳокама қилинди.