март 05, 2024 12:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Рамазон ойи қачон бошланиши эълон қилинди
    Ўзбекистонда Рамазон ойи қачон бошланиши эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабар қилишича, Ўзбекистонда Рамазон ойи 11 март куни бошланади.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.

Ёрлиқ