Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон муваққат ҳукумати расмийлари билан мулоқот қилди
(last modified Wed, 13 Mar 2024 07:17:41 GMT )
март 13, 2024 12:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон муваққат ҳукумати расмийлари билан мулоқот қилди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон муваққат ҳукумати расмийлари билан мулоқот қилди

Кеча Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобул шаҳрига ташрифи давомида Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари билан учрашув ўтказди.

Кун сайтининг хабар қилишича. "Кобулга ташрифимиз чоғида Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари – бош вазир в.б. Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд жаноби олийлари, бош вазир ўринбосари в.б. Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий жаноби олийлари, бош вазир ўринбосари в.б. Мулла Абдул Ғани Бародар жаноби олийлари, ташқи ишлар вазирлиги в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноби олийлари, ички ишлар вазири в.б. Халифа Сирожиддин Ҳаққоний жаноби олийлари, савдо ва саноат вазири в.б. Нуриддин Азизий жаноби олийлари билан учрашувлар ўтказдик", — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Ўзбекистон ва Толибон расмийлари музокараларичоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди. Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Толибон

 

"Бизни бой ва муштарак тарихимиз, умумий анъаналаримиз ва келажагимиз бирлаштиради. Биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган кўплаб имкониятлар мавжуд", деб ёзади Бахтиёр Саидов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 10 март куни ташриф билан Доҳа шаҳрига борди ҳамда Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний билан учрашди.