Москвадаги «Крокус»даги терактни оқлаб чиққан ўзбекистонлик қўлга олинди
Россиянинг Олтой ўлкаси Рубцовский шаҳри суди Ўзбекистон фуқаросини терроризмни оқлаганликда айблаб, ҳибсга олди.
Газета сайтининг хабар қилишича, жиноят ишини қўзғатишга эркакнинг 24 март куни Москвадаги «Крокус Сити Ҳолл»да содир этилган теракт ҳақида Рубцовскдаги дўконлардан бирида қилган оммавий баёноти сабаб бўлган, дейилади Россиянинг Олтой ўлкаси Рубцовский шаҳри суди хабарида.
31 ёшли эркак 27 март куни (матнда фақат унинг инициали кўрсатилган — А.) қўлга олинган. У Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми (Терроризмга оммавий даъват қилиш, уни оқлаш ёки ташвиқот қилиш) бўйича айбланганмоқда. Ушбу моддада назарда тутилган энг оғир жазо беш йиллик қамоқ ҳисобланади.
Айбланувчининг Россияда доимий яшаш жойи йўқ, рўйхатдан ҳам ўтмаган. Суд уни икки ойга ҳибсда қолдирди деб келтирилган хабарда..