Ўзбекистон ТИВ: Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини қоралаймиз
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i92276-Ўзбекистон_ТИВ_Дамашқдаги_Эрон_консуллиги_биносига_уюштирилган_ҳаво_ҳужумини_қоралаймиз
Ўзбекистон ТИВ сионистик режимнинг Эроннинг Дамашқдаги консуллигига қарши уюштирган тажовузларини кескин қоралади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 03, 2024 13:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ: Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини қоралаймиз
    Ўзбекистон ТИВ: Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини қоралаймиз

Ўзбекистон ТИВ сионистик режимнинг Эроннинг Дамашқдаги консуллигига қарши уюштирган тажовузларини кескин қоралади.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралайди.

“Хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат ҳамда халқаро дипломатик ҳуқуқ асослари ва тамойилларини энг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблаймиз”, деб баёнот берди Ўзбекистон ТИВ вакили. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ТИВ ҳам олдинроқ сионистик режимнинг Эроннинг Суриядаги консуллигига қарши ҳужумларини қоралаганди.