апрел 04, 2024 14:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия президенти махсус вакили билан мулоқот қилди
    Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия президенти махсус вакили билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёевнинг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой билан учрашув ўтказди.

Саида Мирзиёеванинг Телеграм каналига таяниб Спутник сайтининг хабарига кўра. суҳбат давомида ахборот соҳаси ва маданий-гуманитар йўналишларда ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ушбу масалаларда икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларни биргаликда ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.

Михаил Швидкой, шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан ҳам учрашди.

“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли шериклик кун тартибининг бир қанча йўналишлари юзасидан самимий суҳбатлашдик. Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдик”, деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Ёрлиқ