Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити арафасида 426 кишини афв этди
Шавкат Мирзиёев Рамазон байрами арафасида 426 нафар жазо муддатини ўтаётган шахсларни афв этиш тўғрисида фармонни имзолади.
Мирзиёев фармонига асосан, Ўзбекистон Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахс афв этилди, дейилади хабарда.
Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари - шартли озод қилинди, 26 нафарининг жазоси - енгилроқ жазо билан алмаштирилди, 65 нафар шахсларнинг жазо муддати қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
шунингдек, афв этилган шахсларнинг соғлом турмуш йўлга қўйиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул тегишли топшириқлар берилган.