Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар
апрел 15, 2024 11:12 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашди.
Спутник сайтининг Ўзбекистон ТИВ аҳюари телеграмм каналига таяниб хабар қилишича, Жээнбек Кулубаев “Марказий Осиё – Кўрфаз /Форс Кўрфази/ араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
“Ҳеч шубҳасиз, /Ўзбекистон ва Қирғизистон/ икки томонлама алоқаларимиз барча йўналишларда мисли кўрилмаган даражада ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда минтақавий яхши қўшничилик муносабатларини намоён этаётган Марказий Осиёнинг ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намуна бўлаётганини таъкидладик”, - деб ёзади Саидов.
Ёрлиқ