Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари йиғилиши ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i92542-Ўзбекистон_ва_Қирғизистон_ҳукумат_делегациялари_қўшма_демаркация_комиссияси_ишчи_гуруҳлари_йиғилиши_ўтказилди
15-20 апрель кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши  ўтказилди.
(last modified 2025-11-13T04:47:49+00:00 )
апрел 22, 2024 12:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари йиғилиши ўтказилди
    Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари йиғилиши ўтказилди

15-20 апрель кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши  ўтказилди.

Дунё сайтига таяниб, Аниқ сайтининг хабар қилишича, мазкур учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди. Дала ўрганишлар ўтказилиб, улар давомида давлатлараро чегара делимитация чизиғини ҳудудга ўтказиш бўйича вазифаларга аниқлик киритилди.

Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларнинг навбатдаги йиғилиши Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтади.