Ўзбекистон Сенати Раиси “Германия – Марказий Осиё” парламент гуруҳи раисининг ўринбосари билан учрашди
(last modified Tue, 30 Apr 2024 07:12:35 GMT )
апрел 30, 2024 12:12 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Сенати Раиси “Германия – Марказий Осиё” парламент гуруҳи раисининг ўринбосари билан учрашди
    Ўзбекистон Сенати Раиси “Германия – Марказий Осиё” парламент гуруҳи раисининг ўринбосари билан учрашди

Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Германия Бундестагидаги “Германия – Марказий Осиё” парламент гуруҳи раисининг ўринбосари Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашувида Ўзбекистон ва Германия муносабатлари кенг доирада ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Германия расмийлаи учрашувида сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ҳамкорлик янада мустаҳкамланади ҳамда парламентлараро алоқалар ривожлантириллиши ҳам таъкиадланди.

Танзила Норбоева  ва Манфред Грунд  мулоқотида Германия мамлакати  Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, тез ривожланиб бораётган Ўзбекистон билан кўп қиррали муносабатларни янада чуқурлаштиришга тайёр экани айтиб ўтилди.

Биринчи навбатда, барқарор ўсиб бораётган иқтисодий йўналишда товар айирбошлаш ҳажмини кенгайтириш, янги инвестицияларни жалб этиш, замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича қизиқиш билдирилди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатларда парламентлараро мулоқотнинг муҳимлигидан келиб чиқиб, бу борада қатор режаларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, икки томонлама алоқаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, парламент қўмиталари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва уни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди. Электрон парламентни жорий этиш бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.

Делегация аъзолари Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди. Мазкур жараёнда Германия фаол иштирок этишга тайёрлиги билдирилди.

Меҳнат муносабатлари, гендер тенгликни таъминлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар соҳаларда ҳам ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек 29 апрель  куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Германия Бундестагининг “Германия-Марказий Осиё” парламент гуруҳи раиси ўринбосари Манфред Грунд билан учрашув ўтказди.