май 02, 2024 13:12 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Туркия вице-президенти, ОПЕК Халқаро жамғармаси раҳбари ва ЕТТБ президентини қабул қилди
    Мирзиёев Туркия вице-президенти, ОПЕК Халқаро жамғармаси раҳбари ва ЕТТБ президентини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 1 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз,  ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифа ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Кун сайтининг хабар қилишича, Мирзиёев ва Йилмаз учрашувида, Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. 

Фаол мулоқотлар барча даражаларда давом этаётгани, товар айирбошлаш ҳажми, қўшма лойиҳа ва корхоналар, тўғридан-тўғри авиақатновлар сони кўпайиб бораётгани, Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида энергетика, кончилик, озиқ-овқат, тўқимачилик ва бошқа устувор тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётгани қайд этилди. 

Мирзиёев ва Йилмаз

 

Шавкат Мирзиёев шунингдек, 1 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми дастури доирасида ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифани қабул қилди. 

Давлат раҳбари ОПЕК жамғармасининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим ўрнини қайд этиб, Ўзбекистонда саноат, инфратузилма, сув таъминоти ва бошқа соҳаларда молиялаштирилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини юқори баҳолади. 

Мирзиёев ва ОПЕК делегацияси

 

Форум давомида имзоланган қиймати 500 миллион долларлик битим доирасидаги лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Ҳужжатда туризм, логистика, фармацевтика, экология, хотин-қизлар тадбиркорлиги ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби янги йўналишларда амалий ҳамкорликни ривожлантириш назарда тутилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида шерикликнинг юксак даражасига эришилгани, яқин ва самарали ҳамкорлик қилинаётгани қайд этилди.

Мирзиёев сув таъминоти, энергетика, йўл инфратузилмаси, «яшил» шаҳарларни ривожлантириш борасида янги лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Бугун 2 май куни Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди

Мирзиёев: Ўзбекистонда 90 дан ортиқ давлатларга визасиз режим жорий этилди

Ёрлиқ