Нуриддинжон Исмоилов Эрон президенти билан видолашув маросимида қатнашади
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов сўзларига таяниб, Қалампир сайтининг хабар қилишича, Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.
“Делегациямизга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади” деб ёзган Асадов ўзининг Telegram-каналида
Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Теғҳронга келди:
Шунингдек Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обид Қудратов бошчилигидаги жамоа Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб, элчи Муҳаммадали Искандарий билан учрашди ва Эрон ҳукумати ҳамда халқига чуқур таъзия билдирди.