май 21, 2024 16:55 Asia/Tashkent

Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюрди

Спутник сайтининг Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Мирзиёев мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Мирзиёев Эрон халқи ва ҳукуматига ҳамдардлик билдирди

 

"Давлат раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди", — дейилади хабарда.

Мирзиёев элчи Муҳаммадали Искандарий билан суҳбатлашди.

Мирзиёевнинг Эрон элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига таскин сўзлари

 

"Ўзбекистон етакчиси президент Иброҳим Раисий етук давлат арбоби ва сиёсатчи бўлгани, Эроннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳамда мамлакатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади", — дея қайд этилган хабарда.

Мирзиёев Эрон элчихонасида

 

Ёрлиқ