Хитой-Қирғизистон -Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси тикланади
(last modified Wed, 12 Jun 2024 09:12:02 GMT )
июн 12, 2024 14:12 Asia/Tashkent
  • Хитой-Қирғизистон -Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси тикланади
    Хитой-Қирғизистон -Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси тикланади

"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши концессия шартлари асосида амалга оширилади

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Пекинда 6 июнь куни Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланади.

“Бугунги келишувнинг имзоланиши йўлимизнинг бошланишидир. Шу муносабат билан биргаликда саъй-ҳаракатларимиз билан қуйидаги вазифаларни ҳал этиш зарур: имкон қадар тезроқ қўшма компанияни якунлаш ва концессия шартномасини имзолаш”, – дея маълум қилди Маҳкамов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, шартнома тузилгандан сўнг лойиҳа иштирокчилари кўп вазифаларни бажаришлари керак – лойиҳанинг барча техник деталларини тасдиқлашни якунлаш ва уни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва босқичларини белгилаш.

“Жорий йилнинг октябрь ойида, кузда биринчи қадам (темир йўл – таҳр.) амалга оширилади ва қурилишни бошлаш лойиҳаси устида ишлашни давом эттирамиз”, — дея қўшимча қилди Маҳкамов.

Ўзбекистон томонининг маълум қилишича, келишувга мувофиқ темир йўл “Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланади. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу автомагистраль бўйлаб йиллик юк ташиш ҳажми 15 миллион тоннагача етиши мумкин, товарларни якуний истеъмолчиларга етказиш муддати эса 7 кунга қисқаради. Бундан ташқари, замонавий транзит ва логистика инфратузилмаси, омборхоналар ва терминаллар ташкил қилинади.