Ўзбекистон президенти Туркиянинг юқори мартабали делегациясини қабул қилди
(last modified Fri, 13 Sep 2024 07:55:44 GMT )
сентябр 13, 2024 12:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Туркиянинг юқори мартабали делегациясини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Туркиянинг юқори мартабали делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича,  Ўзбекистон президентининг жорий йил 6-7 июнь кунлари Туркияга қилинган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркия давлат вазирлари ва идоралари раҳбарлари ўтказган қўшма учрашувнинг самарали натижалари юқори баҳоланди. Қабул қилинган "йўл харитаси"га мувофиқ мунтазам ва тизимли алоқаларни давом эттириш, бундай музокаралар формати ва кун тартибини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама этилди. Хавфсизликка замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ