«Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Наримон Умаров сайловда овоз берди
«Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Наримон Умаров сайловда овоз берди
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 4 декабрь куни овоз бериш учун Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган 550-сайлов участкасига келди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистонда мамлакат президентлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Халқ демократик партиясидан Хатамжон Кетмонов ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Наримон Умаров ўз номзодини қўйган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрда бошланиб, 2 декабрга қадар ўтказилган муддатидан олдин овоз беришда 117 902 киши қатнашди. Давлат раҳбари сайловида жами 20 миллиондан ортиқ киши иштирок этади.