Хориждаги ўзбекистонликлар Президент сайловида иштирок этмоқда
декабр 04, 2016 14:11 Asia/Tashkent
Хориждаги ўзбекистонликлар Президент сайловида иштирок этмоқда
Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистонда муҳим сиёсий тадбир — Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайлов куни хорижда бўлиб турган ўзбекистонлик фуқаролар ҳам Президент сайловида иштирок этмоқда.
«Жаҳон» ахборот агентлигининг маълум қилишича, Жанубий Корея ва Японияда ўзбекистонликлар Президент сайловида қатнашмоқда. Агентлик мазкур мамлакатлардаги Ўзбекистон Президенти сайловидан фоторепортаж тақдим қилди.