Ғарбий Осиё бўйлаб Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари жаноза маросимининг кенг ёритилиши
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i100056-Ғарбий_Осиё_бўйлаб_Эроннинг_шаҳид_бўлган_раҳбари_жаноза_маросимининг_кенг_ёритилиши
Эрон Ислом республикаси етакчиси Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаийнинг хотира ва жаноза маросимлари Ғарбий Осиё мамлакатларида кенг эътиборни тортди ҳамда ОАВлари томонидан жонли эфирда ёритилди
(last modified 2026-07-04T13:54:46+00:00 )
июл 04, 2026 18:52 Asia/Tashkent
  • Ғарбий Осиё бўйлаб Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари жаноза маросимининг кенг ёритилиши
    Ғарбий Осиё бўйлаб Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари жаноза маросимининг кенг ёритилиши

Эрон Ислом республикаси етакчиси Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаийнинг хотира ва жаноза маросимлари Ғарбий Осиё мамлакатларида кенг эътиборни тортди ҳамда ОАВлари томонидан жонли эфирда ёритилди

Эрон телерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, минтақавий ва глобал ОАВлари, айниқса араб мамлакатларидаги ОАВлари, Эроннинг шаҳид раҳбари билан видолашув маросим ҳақидаги янгилликларга эътибр қаратдилар ва тадбирда кенг жамоатчилик иштирокини ёритдилар.

"Аср жанозаси"

Ливаннинг Ал-Ахбор газетаси Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари билан хайрлашиши маросим-унда дунёнинг турли бурчакларидан юқори мартабали расмийлар иштирок этгани  учун унда ўзига хос сарлавҳа танлаб, ушбу тадбирни "Аср жанозаси" деб таърифлади,

Видолашув маросим: Саудия Арабистоннинг "Аш-Шарқ -Ал Авсат" нашридаги асосий сарлавҳа

Саудия Арабистоннинг  *Asharq Al-Awsat* газетаси ўз сарлавҳасини шаҳид бўлган Эрон раҳбари билан видолашув маросимида Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўинбосари Дмитрий Медведев, ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг иштирок этишига бағишлади.

Аш-Шарқ-ул авсат газетаси шундай ёзди:  муқаддас ва пок жасадлар жойлаштирилгач хорижлик меҳмонлар ва расмий шахсларнинг ҳурмат бажо келтириш маросими бошланди. Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари ва у билан бирга шаҳид бўлганларга эҳтиром кўрсатиши учун турли делегациялар, жумладан Саудия Арабистони  делегацияси ҳам маросимда иштирок этди.