Арабистон ёлланмаларининг Яман жанубига оғир ҳужумлари
июл 26, 2016 20:51 Asia/Tashkent
Саудиялик ёлланмалар Яман жанубидаги ал-Сарорий минтақасига қаттиқ зарба бердилар.
Ал-Масира телеканалининг хабарига кўра, саудиялик ёлланмалар Яманниг Таиз вилоятида жойлашган қуршовдаги ал-Сарорий минтақаси аҳолисини қўчтиришга ҳаракат қилиб, бу минтақага тўплар ва минамётлар билан ҳужум қилдилар.
Арабистон ёлланмалари ўтган кунлар давомида ал-Сарорий минтақасига 12 маротаба ҳужум қилгалар ва ўтган бир йилда ал-Сарорий минтақасини бомбардимон қилишни давом эттириш билан минтақа қуршовини кучайтирдилар.
Шу билан бирга, Яман армияси ва халқ кучлари Маориб ва ал-Жауф вилоятлари ўртасида Арабистоннинг бир вертолётини уриб туширдилар. Вертолёт қулаши натижасида унинг икки учувчиси ҳам ҳалокатга етди.