Бин Салмоннинг Яман ракеталаридан қўрқуви ва турли саройлар ўртасида кўчиб юриши
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i100836-Бин_Салмоннинг_Яман_ракеталаридан_қўрқуви_ва_турли_саройлар_ўртасида_кўчиб_юриши
Яманликларнинг ҳужумларидан кейин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган ва бомбасақлагич бошпаналар билан жиҳозланган турли саройлар ўртасида қатнаб юрибди.
(last modified 2026-10-13T07:18:07+00:00 )
октябр 13, 2026 12:16 Asia/Tashkent
  • Бин Салмоннинг Яман ракеталаридан қўрқуви ва турли саройлар ўртасида кўчиб юриши

Яманликларнинг ҳужумларидан кейин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган ва бомбасақлагич бошпаналар билан жиҳозланган турли саройлар ўртасида қатнаб юрибди.

ParsToday хабар беришича, «Уолл-стрит журнал» газетаси ёзишича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган ва бомбасақлагич бошпаналар билан жиҳозланган саройлар ўртасида қатнаб юрибди. Аъзолари синчковлик билан танлаб олинган хавфсизлик гуруҳи уни қўриқламоқда.

Газета таъкидлашича, Риёд тобора кучайиб бораётган ҳарбий босимга дуч келмоқда ва пойтахтнинг айрим қисмлари жанг майдонига ўхшаб қолган. Шунингдек, урушнинг оқибатлари Саудия Арабистони чегараларидан ташқарига ҳам тарқалмоқда, чунки бу мамлакат жаҳон технология соҳасини молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бири ҳисобланади.