Ироқ кучларининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашдаги муваффақиятлари давомида Моселдаги шифохоналарни ҳам ўз назоратларига олди
(last modified Wed, 07 Dec 2016 12:27:48 GMT )
декабр 07, 2016 17:27 Asia/Tashkent
  • Ироқ кучларининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашдаги муваффақиятлари давомида Моселдаги шифохоналарни ҳам ўз назоратларига олди

Ироқ кучларининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашдаги муваффақиятлари давомида Моселдаги шифохоналарни ҳам ўз назоратларига олди

Ироқ кучларининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашдаги муваффақиятлари давомида Моселдаги шифохоналарни ҳам ўз назоратларига олди. Ирна ахборот агентлигининг бугун чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Ироқ армиясининг зирҳли қўшинларининг қўмондони Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятида жойлашган Мосел шаҳрини озод этиш амалиётида шундай маълум қилдики, Ироқ халқ кучлари ва армиясининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши шиддатли ҳужум қилиши натижасида, ушбу террорчилик гуруҳи ишғолида бўлган Фурот дарёсига яқин бўлган Моселдаги ас-Салом касалхонаси озод этилди. Ироқлик қўмондон Шокер Коземга кўра, ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу шифоханадан ўзининг қўмондонлик штаби сифати фойдаланган. Моселни озод этиш амалиётининг янги босқичи кеча сешанба куни бошланган эди. Айни пайтда Ироқ армияси Мосел шарқидаги фронтда олға сари бормоқда. Ироқ армияси Мосел шаҳрини озод этиш амалиётини жорий йилнинг 17 октябр кунида бошлаган эди.   

Ёрлиқ