Яман юрти Саудия арабистони режими учун қабристон бўлади
(last modified Mon, 26 Dec 2016 13:11:37 GMT )
декабр 26, 2016 18:11 Asia/Tashkent
  • Яман юрти Саудия арабистони режими учун қабристон бўлади

Саудия арабистонининг Ямандаги мағлубиятлари ортидан, Яман кучлари матбуот котибининг ўринбосари шундай таъкидладики, ушбу мамлакат Саудия арабистони тажовузкорлари учун қабристон бўлади

Саудия арабистонининг Ямандаги мағлубиятлари ортидан, Яман кучлари матбуот котибининг ўринбосари шундай таъкидладики, ушбу мамлакат Саудия арабистони тажовузкорлари учун қабристон бўлади. Яман қуролли кучлари матбуот котибининг ўринбосари Азиз Рошид ал-Олам телеканали билан қилган суҳбатида, Саудия арабистонининг ўтган икки йил давомида Ямандаги мағлубиятларига ишора қилиш билан шундай айтдики, Арабистон режими ўзининг Ямандаги ёлланма ҳамкорлари билан оғир талафотларга учради. Яман кучлари матбуот котибининг ўринбосари Саудияликларнинг бўлиниб кетишига ва ушбу мамлакат ички ёлланамларининг тарқалиб кетишларига ишора қилиб, қўшимча қилиб ўтдики, Саудия арабистони оммавий ахборот воситалари ўзларининг Ямандаги мағлубиятларини тан олмаслик учун илгаригидек айрим иддаоларни кўтариб чиқишди. Ҳолбуки, Яман армияси ва халқ кучлари жанг майдонида ўзларининг куч-қудратлари яққол намойиш этишмоқда. Бошқа томондан эса, Саудия арабистонининг 4 нафар ёлланмаси жумладан уларнинг саркардаси Яман армияси ва халқ комитети кучлари билан Яман жанубидаги Шабуҳ вилоятининг Асийлон шаҳарчасидаги тўқнашувда ҳалок бўлди.