Арабистон Ўрта Шарқ минтақасида террористларни аслаҳа билан таъминламоқда
июл 28, 2016 18:18 Asia/Tashkent
Ахборот манбалари Ўрта Шарқ минтақасида террористлар аслаҳалари Ол Сауд режими томонидан таъминланаётганлиги борасида хабар бердилар.
Ал-Олам телеканали Марокашнинг Ҳасперс марказига таяниб берган хабарига кўра, янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқда ки, Ўрта Шарқнинг айрим мамлакатлари ва айниқса Арабистон ўтган 4 йилда Шарқий Европа мамлакатларидан махфий равишда аслаҳа сотиб олиш билан террористларни таъминлаш учун кенг кўламли тармоқни яратган.
Мазкур хабарга кўра, минглаб тўппонча, миномёт миналари, ракеталар, кучли ва танкларга қарши аслаҳалар ва оғир пулемётлар Болқон минтақасидан янги каналлар ва йўналишлар орқали Арабистонга ва Сурия билан чегарадош мамлакатларга етказилган ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда.