Яманда Арабистон жиноятларини ўрганиб чиқиш учун ҳақиқатчи қўмитани ташкил этиш зарурлиги
-
Яманнинг инсон ҳуқуқлари вазири
Яманнинг инсон ҳуқуқлари вазири БМТ томонидан Яманда Ол Сауд режими содир этаётган жиноятларни ўрганиб чиқиш учун ҳақиқатчи қўмита ташкил қилиш зарурлигини зарурий бир амр деб атади.
Алолам телеканали хабарига кўра, Яманнинг инсон ҳуқуқлари вазири Алия Файсал Абдуллатиф БМТ ушбу ҳақиқатчи қўмитани ташкил этиши керак ва бунга қўшимча Яман давлати ва халқига қарши турли соҳа ва заминларда Ол Сауд режимининг жиноятларини ҳам ўрганиб чиқиши лозим деб қўшимча қилди.
Яманнинг инсон ҳуқуқлари вазири шунингдек, минтақавий ва халқаро инсон ҳуқуқлари муассасалари ва ташкилотларидан Яманда Ол Сауд ва унинг иттифоқчилари содир этаётган жиноятлардан огоҳ бўлиш учун бу мамлакатнинг вайрон бўлган минтақа ва маҳаллаларига сафар қилишларини сўради.
Ол Сауд режими қирувчи учоқлари олдингидек тақиқланган бомбарлардан фойдаланиб Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этишмоқда.