Ироқ ғарбида ИШИД террорчилик гуруҳининг камида 35 нафар аъзоси йўқ қилинди
(last modified Wed, 28 Dec 2016 14:14:14 GMT )
декабр 28, 2016 19:14 Asia/Tashkent
  • Ироқ ғарбида ИШИД террорчилик гуруҳининг камида 35 нафар аъзоси йўқ қилинди

Ироқ ғарбида ИШИД террорчилик гуруҳининг камида 35 нафар аъзоси йўқ қилинди

Ироқ ғарбида ИШИД террорчилик гуруҳининг камида 35 нафар аъзоси йўқ қилинди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ халқ кучларининг разведка офицерининг айтишича, ал-Анбор вилоятидаги ушбу террорчилар аҳоли турар жойига киришмоқчи бўлишган пайтда ўлдирилган. Уларнинг орасида ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нечта саркардаси ҳам бор бўлган. Шу билан бирга, Ироқ шимолидаги Найнаво вилояти марказидаги Мосел шаҳрида ҳам Ироқ кучлари Мосел шаҳрининг Авийза минтақасида жойлашган ИШИД террорчилик гуруҳининг ҳужумларини бартараф этишга муваффақ бўлишди ва уларнинг бир нечта унсурларини йўқ қилишди. Найнаво амалиёти қўмондонлиги штаби аъзоси Муҳаммад ал-Вакоънинг қайд этишича, Ироқ ҳарбий кучлари Мосел шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан бомба қурилмаси ўрнатилган 4 та автомобилни йўқ қилишди. Шунингдек, Ироқ кучлари ИШИД террорчиларининг Мосел ғарбидаги 50 километрлик масофадаги ҳужумларини ҳам бартараф этишди ва уларнинг кўпларини ўлдиришди. 

Ёрлиқ