Суриядаги оташкесм ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатилиши учун замин яратилди
Россиянинг Ливандаги элчиси Сурияда ўқ отишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни, ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатилиши ва бўҳроннинг тугатилиши учун замин яратилди деб атади
Россиянинг Ливандаги элчиси Сурияда ўқ отишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни, ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатилиши ва бўҳроннинг тугатилиши учун замин яратилди деб атади. Россиянинг Бейрутдаги элчиси Александр Заспекин бугун шанба куни Форс ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Ўрта Шарқ минтақаси жиддий даврни бошдан ўтказмоқда ва айни пайтда Сурия бўҳронини ҳал этиш йўлларини топиш мақсадига қаратилган саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Россиянинг Ливандаги элчисига кўра, Суриянинг шимолидаги Ҳалаб шаҳрининг озод этилиши ушбу мамлакатнинг сиёсий майдонида шу каби келишувнинг шаклланишига шароит бўлди, бу эса Сурияда бўҳрон бошланганидан бери биринчи марта юз бермоқда. Суриянинг барча ҳудудларида оташкесим ўрнатилди. Шунинг учун ушбу оташкесмни Сурияда сулҳга эришишни осонлаштирадиган шароит деб билиш лозим. Унга кўра, айни пайтда барча томонлар ушбу ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувга сўзсиз амал қилиши талаб этилади ва ушбу келишувни бузмаслик эса муҳим аҳамият касб этади.