Арабистон коалицияси Ямандаги ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузишда давом этмоқда
(last modified Fri, 29 Jul 2016 14:12:19 GMT )
июл 29, 2016 19:12 Asia/Tashkent
  • Арабистон коалицияси Ямандаги ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузишда давом этмоқда

Саудия арабистони коалицияси Ямандаги ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузишда давом этмоқда.

Саудия арабистони коалицияси ва яманлик ёлланмалар Ямандаги ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузишда давом этишмоқда. Яманнинг САНА расмий ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, ўтган 24 соат ичида Саудия арабистони ва АҚШ коалицияси Ямандаги оташкесимни бузиш билан, Яманнинг турли вилоятларини бомбардимон қилди. Арабистон қирувчи самолётлари бугун жума кунида Яман шимолий ғарбидаги Ҳужжа вилоятини бомбардимон қилди. Ушбу ҳужум ортидан эса, 5 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек, Саудия арабистонининг бомбардимончи самолётлари Марэб вилоятидаги Сарвоҳ минтақасини ҳам бомбардимон қилди. Бошқа томондан эса, Саудия арабистонининг ёлланмалари Марэб вилоятидаги Ҳарийб ал-Қиромиш минтақасини ўққа тутишди. Ушбу ҳужумлар амалга оширилаётган пайтда, Қувайтда бир қанча вақтдан бери, Яман бўҳронини ҳал этиш мақсадида яманлик тарафлар музокара ўтказишаётган эди. Ушбу музокаралар натижасиз якунланди. Саудия арабистони минтақанинг айрим араб давлатлари ҳамроҳлигида  ва Америка ҳимояси билан Яманнинг истеъфодаги президенти Мансур Абдураббе Мансурни ҳокимият тепасига қайтариш учун 2015 йилнинг март ойида Яманга қарши кенг қамровли ҳужумларни бошлади. 

Ёрлиқ