Халқ кўнгилли кучлари ИШИД террорчиларининг Сурия билан алоқаларини кесиб қўйишди
(last modified Mon, 02 Jan 2017 13:17:18 GMT )
Январ 02, 2017 18:17 Asia/Tashkent
  • Халқ кўнгилли кучлари ИШИД террорчиларининг Сурия билан алоқаларини кесиб қўйишди

Ироқ қуролли кучлари қўшма амалиёти матбуот котибига кўра, Халқ кўнгилли кучлари ИШИД террорчиларининг Сурия билан алоқаларини кесиб қўйишди

Ироқ қуролли кучлари қўшма амалиёти матбуот котибига кўра, Халқ кўнгилли кучлари ИШИД террорчиларининг Сурия билан алоқаларини кесиб қўйишди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Ироқ кучларининг қўшма амалиёти матбуот котиби Яҳё Расул Халқ кўнгилли кучларининг Мосел ғарбидаги ролининг аҳамиятига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу кучлар ИШИД террорчиларининг Суриядан Телафар, Санжор ва Мосел шаҳрига олиб борадиган йўлларини тўсиб қўйишди ва ушбу шаҳарлар бутунлай қамалга олинди. Шу билан бирга, Ироқнинг Найнаво амалиёти қўмондонлиги ҳам бугун душанба куни шундай маълум қилдики, Ироқ ҳарбийлари халқ кўнгилли кучлари ҳамроҳлигида Мосел ғарбидаги ал-Кирома аш-Шимолий минтақасини тррорчилар ишғолидан озод этишга муваффақ бўлишди. Бундан олдин эса, Ироқлик ҳарбийлар якшанба куни Мосел жанубидаги ал-Кирома ал-Жанубий минтақасини озод этишган эди. 

Ёрлиқ