Ироқ армияси Моселда олға сари бормоқда
(last modified Wed, 04 Jan 2017 12:05:01 GMT )
Январ 04, 2017 17:05 Asia/Tashkent
  • Ироқ армияси Моселда олға сари бормоқда

Ироқ Найнаво кучларининг вилоят ҳокимлиги кенгаши аъзосининг айтишича, терроризм билан кураш олиб борадиган кучлар ва армия Моселнинг шарқий соҳилларининг 80 фоизини ўз назоратларига олишди

Ироқ Найнаво кучларининг вилоят ҳокимлиги кенгаши аъзосининг айтишича, терроризм билан кураш олиб борадиган кучлар ва армия Моселнинг шарқий соҳилларининг 80 фоизини ўз назоратларига олишди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ шимолидаги Найнаво ҳокимлиги кенгашининг аъзоси Ҳесомиддин ал-Эбор Сомерия Ньюз тармоғи билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Ироқлик қўшма кучлар ИШИД террорчилик гуруҳининг имкониятларини йўқ қилишди ва яқин кунларда шарқий минтақаларнинг бутунлай озод этилиши ҳақидаги хабарлар эълон қилинади. Унга кўра, ушбу минтақаларнинг фақат 8 та маҳалласи ҳанузгача озод этилмаган. Шунингдек, Найнаво ҳокимлиги кенгаши аъзоси шундай айтдики, ИШИД террорчилик гуруҳи унсурлари Ироқлик кучлар билан тўқнаш келади ва озод этилган минтақаларда бомба қурилмаси ўрнатилган автомобилларни портлатишади. 

Ёрлиқ