Яман армияси пистирма амалиёти билан ўнлаб Саудиялик ҳарбийларни йўқ қилишди
(last modified Wed, 04 Jan 2017 12:40:12 GMT )
Январ 04, 2017 17:40 Asia/Tashkent
  • Яман армияси пистирма амалиёти билан ўнлаб Саудиялик ҳарбийларни йўқ қилишди

Яман халқ комитети ва армияси пистирма амалиётини ижро этиш билан ўнлаб Саудиялик ҳарбийларни йўқ қилишди ва ярадор қилишди

Яман халқ комитети ва армияси пистирма амалиётини ижро этиш билан ўнлаб Саудиялик ҳарбийларни йўқ қилишди ва ярадор қилишди. Тасним ахборот агентлигининг ал-Мусайра агентлигига таяниб хабар қилишича, сешанба куни Яман халқ комитети ва армия кучлари томонидан Нажрон атрофидаги Бақеъ минтақасида пистирма амалиётини амалга оширишлар ортидан ўнлаб Саудия арабистони ҳарбийлари ҳалок бўлишди ва оғир тан жароҳат олишди. Яман халқ комитети ва армияси бундан олдин Саудия ҳарбийларининг кенг қамровли ҳужумларини Нажрондаги аш-Шабаке базаси томонга қарата қайтаришди ва бир қанча Саудиялик ҳарбийларни ҳамда ёлланмаларни ҳалок қилишди ва уларнинг иккита автомобилларини ҳам йўқ қилишди. Шунингдек, Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмалари Саудияликларга тегишли ҳарбий тез юрар кемасини Тааз вилоятининг ал-Мехо портида нишонга олди. Саудия арабистони 2015 йилнинг март ойидан ҳозирги кунга қадар Яманнинг истеъфодаги президенти Абдурраббе Мансур Ҳодийни ҳукумат тепасига қайтариш учун Яманга қарата ҳужумларни бошлаган эди. 

Ёрлиқ