Туркия дастури билан Жабҳатуннусра террористлари Суриядаги оташкесимни бузишга уринишмоқда
(last modified Thu, 05 Jan 2017 13:31:13 GMT )
Январ 05, 2017 18:31 Asia/Tashkent
  • Сурия иттифоқичлари кучларига
    Сурия иттифоқичлари кучларига

Сурия иттифоқичлари кучларига тегишли ахборот манбалари Жабҳаттунусра террорчилик гуруҳини Туркия дастурлари билан Сурияда жорий қилинган оташкесимга барҳам беришга ҳаракат қилаётганлигини маълум қилдилар.

Ливаннинг Алмаёдин телеканалининг бугунги хабарига кўра, Сурия иттифоқчилари ҳарбий кучларига тааллуқли манбаларидан бири  Сурия шимоли ва шимоли ғарбида жойлашган Ҳалаб ва Эдлеб ғарбида Туркиянинг юқори мартабали зобитларини ҳузур топишгани  ва бу зобитлар ва Жабҳатуннусра террористлари ўртасида ҳамоҳанглик мавжудлигини хабар қилдилар.

Мазкур манбага кўра,  Димишқ давлатига қарши душманона хатти ҳаракталаридан Туркия давлатининг асосий мақсади  Жабҳатуннусрани кўрмаганга олиши ва бу террорчилик гуруҳини оташкесим келишувидаги гуруҳлар рўйхатига киртитмагани учун Москвага босим ўтказишдан иборат.

Олдинроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш ўғлу  қуролланган гуруҳларни оташкесим чорчубасига риоя қилишларини иддао қилиб,  Эрон ислом жумҳуриятидан  Сурия давлатини оташкесим доирасида амал қилиши учун Димишққа босим ўтказишини сўраганди.

 

Ёрлиқ