Саудия арабистонининг Исроил билан алоқалари ошкора бўлди
Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби муқовамат қўмондонларидан бўлмиш шаҳид Ҳожи Исмоил Аҳмад Зэҳрийни улуғлаш маросимида
Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби муқовамат қўмондонларидан бўлмиш шаҳид Ҳожи Исмоил Аҳмад Зэҳрийни улуғлаш маросимидаги чиқишида, Ливан ва минтақадаги охирги ўзгаришларни шарҳлаб берди. Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ жума куни ўз нутқида шундай айтдики, биз учун муқоваматни ихтиёр этиш, бу юртда боқий қолиш учун ҳақиқий кафолат сингари эдики, биз буни уддасидан чиқиб мамлакатни озод этдик. Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг таъкидлашича, бугунга келиб муқовамат йўли тўғри бўлиб балки, бу ҳаракатлар миллий кўламда ва минтақавий ҳамда исломий жиҳатдан энг тўғри йўл эканлиги кундан кунга янада яққол равшан бўлмоқда. Шунингдек, Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби минтақанинг ҳозирги вазиятини бўҳронли деб тавсифлади ва шундай айтдики, минтақа энг оғир кунларни бошдан ўтказмоқда. Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг айтишича, Саудия арабистони Исроил билан ўз муносабатларини ошкор қилиш учун араб мамлакатларининг вазиятидан суистеъмол қилмоқда. Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби Исроил бундан кейин араб юртлари расмий ҳукуматларининг душмани эмаслигини баён этиб, шундай айтдики, Саудия арабистони ўзининг Исроил билан пинҳона алоқаларини ошкор этди ва сўнги пайтларда расмий ҳукуматлар майдонида энг ёмон воқеа бўлди. Саййид Ҳасан Насруллоҳ барчани Исроил билан алоқаларни оддийлаштиришни кескин қоралашларига чорлади ва шундай айтдики, энг хатарли масала бу Саудия арабистони режимининг Исроил билан муносабатларини оддийлаштириш бўлиб, бу эса фикрий ва маданий жиҳатларни йўлдан оздиришни ҳам ўз ичига қамраб олади.