Асад: террористлар Водибардида оташкесимни бузишни давом эттиришмоқда
(last modified Mon, 09 Jan 2017 14:32:06 GMT )
Январ 09, 2017 19:32 Asia/Tashkent
  • Сурия президенти
    Сурия президенти

Сурия президенти Дамашқнинг Водибарди минтақасида бу мамлакат армияси ўтказаётган амалиётлар сабабини қуролланган гуруҳлар томонидан кетмакет оташкеимни бузилишидадир деб билди.

Сурия президенти Башор Асад  Франция оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида,  жорий қилинган оташкесим ИШИД ва Жабҳатуннусра террористларига тааллуқ олмайди ва илгаригидек бу террористлар урушни давлм эттириши туфайли  оташкесим таъминланганлиги билан бир пайтда Водибарди минтақасида амамлиётлар давом этади деб айтди.

Башор Асад 30 декабрь куни жорий қилинган оташкесим келишувига ишора қилар экан,  террористлар Дамашқ аҳолисини сув билан таъмин этадиган манбани ишғол этдилар ва 3 ҳафта олдиндан бошлаб 5 миллионга яқин тинч аҳолини сувдан маҳрум этдилар. Сурия давлат армияси ушбу минтақани озод этиш учун бор куч -қудратини ишга олади деб қўшимча қилди.

Сурия президенти шунингдек  бу мамлакат шимолидаги Раққа шаҳрини озод этиш учун мамлакат армияси ўтказаётган амалиётларига тўхталиб,  Сурияни бутунлай террористлардан тозалашни таъкидлади.