Террористлар Дамашқ шимоли ғарбини тарк этишмоқда
Январ 14, 2017 19:51 Asia/Tashkent
Риф Дамашқ вилоят ҳокими Дамашқ шимоли ғарбидаги Водибарди минтақаси яқин кунларда қуролланган гуруҳдан бўшатилади деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Водибарди минтақасида Сурия армияси кучларининг ғалабалари ортидан Риф Дамашқ вилоят ҳокими Алоъ Иброҳим ҳам бу минтақадан чиқишни истайдиган қуролланган шахслар Эдлеб вилоятига борадилар деб эълон қилди.
Мазкур хабар асосида Водибардийнинг 10 та қишлоғи оташкесим келишувига қўшилганлар.
Кеча Сурия давлат армияси Водибардидаги Басима шаҳрини озод этишдан сўнг, Айнулхазро шаҳрига кирдилар ва ўнлаб террористни йўқ қилдилар.
Ёрлиқ