Мосел ғарбида ўнлаб террорист йўқ қилинди
(last modified Sun, 29 Jan 2017 14:52:09 GMT )
Январ 29, 2017 19:52 Asia/Tashkent
  • Ироқ давлат армияси
    Ироқ давлат армияси

Ироқ давлат армияси Мосел ғарбидаги ИШИД террористлари марраларига қарши кечанги авиазарбалар натижасида ўнлаб террористни ҳалок бўлганлигини эълон қилди.

Ироқ армияси чиқарган баёнотида  бу мамлакатнинг бомбардимончи учоқларини Мосел ғарбидаги ИШИД террористлари марраларига берган авиазарбаларида 65 нафар террорист  йўқ қилинди деб эълон қилди.

Ироқнинг Ассумариянюс ахборот сайти хабарига кўра, Ироқ ҳарбий учоқлари  Мосел ғарбидаги Талаъфар туманида жойлашган ИШИД  террористлари марказларини нишонга олишди. Бу ҳужумда ўнлаб террорист ўлдирилди.

Бу амалиётларда ИШИД террорчилик гуруҳига тегишли бир қанча ҳарбий машиналар ва бир қанча қурол омборлари ҳам йўқ қилнди.

 

Ёрлиқ