Террорчилар томонидан Суриянинг Даръо вилояти аҳолисига қарата ҳужумларида 7 киши ҳаётдан кўз юмди
(last modified Mon, 01 Aug 2016 14:21:58 GMT )
август 01, 2016 19:21 Asia/Tashkent
  • Террорчилар томонидан Суриянинг Даръо вилояти аҳолисига қарата ҳужумларида  7 киши ҳаётдан кўз юмди

Террорчиларнинг Суриядаги Даръо вилоятидаги аҳолига қарата ҳужумларида камида 7 киши ҳаётдан кўз юмди

Террорчиларнинг Суриядаги Даръо вилоятидаги аҳолига қарата ҳужумларида камида 7 киши ҳаётдан кўз юмди ва яраланди. Сурия ал-Ахбория телеканалининг бугун душанба куни тарқатган хабарига кўра, террорчилик гуруҳларининг Сурия жанубидаги Даръо вилоятидаги Мусбийн қишлоғига қарата амалга оширган ҳужумлари оқибатида 2 нафар киши ўлди ва 5 нафар инсон жароҳат олди. Террорчиларнинг мақсади Мусбийн қишлоғидаги миллий ярашув учун ўтказилаётган йиғилиш жойини нишонга олиш бўлган. Террорчилик гуруҳлари Сурия халқини ўлдириш билан одамларни миллий ярашувдан узоқлаштиришни кўзлашмоқда. Сурия халқи ҳар доим одамларнинг миллий ярашувини шаҳарларда тинчлик ўрнатилишини ҳамда мамлакатнинг обод бўлишини таъкидлаб келишади. Даръо вилоятида охирги ойларда ички ярашув бўйича бир неча марта музокаралар бўлиб ўтди.