Суриянинг Диръо минтақасида террорчи гуруҳларнинг навбатдаги мағлубияти
(last modified Sat, 18 Feb 2017 14:36:06 GMT )
феврал 18, 2017 19:36 Asia/Tashkent
  • Сурия жанубида жойлашган
    Сурия жанубида жойлашган

Сурия жанубида жойлашган Диръо минтақасининг Ҳай Алманшия маҳалласида террористларга қарши ўтказилган амалиётларда террорчи гуруҳлар аъзоларига жиддий зарар етказилди.

Алолам телеканалининг бугунги хабарига кўра,  Сурия давлат армиясининг ушбу амалиётларида  террорчи гуруҳлар хусусан Жабҳатун Нусра ва Аҳрор уш Шом каби террорчи оқимларнинг аъзоларига жиддий зарбалар берилди.

Тўқнашувлар жараёнида ҳалок бўлган 110 нафар террорчидан 13 нафари террористлар етакчилари бўлгани аниқланди. Ўлдирилганлар орасида  террористларнинг ҳарбий ва  амалиётлар етакчиси Абуманзар Ал-Урдуний ва Жабҳатун-Нусра террорчилик гуруҳининг етакчиларидан бири, Абумуҳаммад Алғазавий ҳам бор.