Ол Сауд режими Яманга қарата ҳужумларини давом эттирмоқда
(last modified Tue, 02 Aug 2016 13:33:56 GMT )
август 02, 2016 18:33 Asia/Tashkent
  • Арабистон Яман Ол Сауд
    Арабистон Яман Ол Сауд

Яман тинчлиги музокараларида қатнашаётган томонларнинг маслаҳатлашишлари билан бир пайтда, Ол Сауд режими илгаригидек тинч аҳолига қарши ваҳшиёна ҳужумларини давом эттирмоқда.

Алмасира ахборот телеканали хабарига кўра, бугун эрта тонгда Ол Сауд режимининг ҳарбий учоқлари Адан шарқидаги Абян вилоятининг Ал Шамил қишлоғини бомбардиромон этдилар. Бу ҳужум натижасида  3 нафар болалар қурбон бўлиб икки нафар жароҳат олишди.

Кеча ҳам Ол Сауд режимининг қирувчи учоқлари Маъреб вилоятидаги Саровеҳ минтақасини бомбардимон этишганди.

Бошқа томондан  Арабистон ёлланмаларининг артиллерия ҳужумларида  Яманнинг Маъреб вилоятининг қишлоқларидан бирида бир гуруҳ бегуноҳ яманликлар қурбон бўлишди.